Қашқадарёда Lacetti пиёдани уриб юборди — видео

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Қашқадарёда жамоатчилик фаоли машинасида пиёдани уриб юборгани айтилаётган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 17 ноябрь куни соат 18:40 ларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Айғиркул» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-347а автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги Lacetti русумли пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Жабрланувчи О.Л. «бош мия чайқалиши, болдир суягини ёпиқ синиб силжиши» ташхиси билан туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Мазкур йўл транспорт ҳодисасини жамоатчилик фаоли Мақсуд Музаффаров билан боғлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарларни тарқатиш ноўрин эканлигини билдирамиз», — деб ёзади Ғиёсов.

Аввалроқ ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларга муносабат билдирганди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради