Қирғиз мухолифати Кампир Обод бўйича келишувни бекор қилиш учун Халқаро судга мурожаат қилади

Қирғизистонлик мухолиф сиёсатчи Равшан Жеенбеков Кампир Обод сув омбори бўйича келишувни бекор қилиш учун Халқаро судга мурожаат қилишларини маълум қилди.

Фото: Kloop

Сиёсатчининг айтишича, Камбир Обод сув омборини ҳимоя қилиш бўйича қўмита аъзолари келажакда Ўзбекистон билан тузилган битимнинг ратификациясини бекор қилиш бўйича Халқаро судга мурожаат қилади.

«Ҳокимиятимиз коррупцияга ботган ва авторитар бўлса, бизда халқаро битимни бекор қилиш имконияти бўлади. Кеча парламентда коррупция ва авторитария усуллари қўлланган ҳолда ратификация амалга оширилди. Бу ҳукумат томонидан депутатларга босим ўтказишдир», — дейди Жеенбеков.

17 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламентида ўзбек—қирғиз чегараси борасидаги келишув бўйича чиқиш қилганди. «Бундай тарихий кунда яширинмасдан, ушбу масала ҳақида ўз фикримни айтишга қарор қилдим», — дейди Жапаров. Унинг сўзларига кўра, Кампир Ободдаги 4127 гектар ер Ўзбекистон билан 1965 йилда алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга келишганди. «Кампир Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди