Қурилиш объектларини рўйхатга олишдан фойдаланишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади

«Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Президент қарори билан, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Бундан ташқари, ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар дастурлар ва лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс эттирилади.

Шунингдек, қарорга кўра, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Аввалроқ 2022 йилнинг 1 ноябридан «коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади