Республикачилар Украинага ажратилаётган маблағларни текширишни талаб қилмоқда

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Маржори Тейлор Грин бошчилигидаги бир гуруҳ республикачилари Украинага ажратилаётган ёрдам маблағлари аудити бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Грин ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

Фото: Daily Caller

«Мен Украинага ажратилаётган маблағлар, шунингдек, молиялаштириш ва чегараларимиз хавфсизлигини таъминланишини текширишга чақираман», — деб ёзади сиёсатчи. Мазкур қонун лойиҳасини Гриндан ташқари 10 нафар партиядоши қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ Маржори Тейлор Грин бир неча бор АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга импичмент эълон қилишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, октяюрь ўрталарида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 млрд еврогача ошириши айтилган эди. Ноябрь бошларида АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб бериши маълум бўлганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди