Россияда ўзбекистонлик эркак 29 ёшли аёлни ўлдирганликда гумонланмоқда

Москванинг Зюзино туманидаги уйлардан бирининг ҳовлисида бир неча бор пичоқланган аёлнинг жасади топилди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитаси.

Фото: Ren TV

Маълум қилинишича, марҳума асли донбасслик бўлиб, уч йил олдин Москвага кўчиб ўтган. Узоқ вақт давомида у «Мясницкий ряд» дўконида ишлаган. Қотилликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси ҳам шу жойда ишлаган.

Ўзбекистонлик 2022 йилнинг ёзидан бошлаб ҳамкасбини учрашишга мажбурлай бошлаган, қиз эса рад жавобини берган.

Шунингдек, 17 ноябрь куни кечқурун ўзбекистонлик эркак уни пичоқ билан қўрқитиб, бўғиб ўлдирмоқчи бўлган. У полицияга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда дугонасига айтди. Эртаси куни эса қиз ўлик ҳолда топилган.

Аниқланишича, гумонланувчи 25 ёшли ўзбекистонлик Ш.К. 2018 йилда Россияга кўчиб ўтган ва Москвада охирги вақтларда рўйхатдан ўтмасдан яшаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов прокуратура томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди