Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси Вице-президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси Вице-президенти Жозеп Боррелни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, пандемиядан кейинги даврда жадал иқтисодий тикланиш ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда «Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» мавзуидаги ўзаро боғлиқлик бўйича халқаро конференциясининг сермаҳсул якунлари юксак баҳоланди. Давлат раҳбари Европа дипломатияси раҳбарига ушбу муҳим тадбирларни қўллаб-қувватлагани ва уларда шахсан иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

Жозеп Боррель, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини олқишлади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бу борада катта муваффақиятларга эришганини таъкидлади. Евроиттифоқ бундан буён ҳам минтақа давлатлари билан сиёсат, савдо, инвестиция, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳи, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинар экан, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнггида Самарқанддаги конференция якунлари бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда имзолашга келишиб олинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди