Тожикистон ва Қозоғистонга янги халқаро автобус йўналишлари очилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 17 ноябрь куни  «Адолат» СДП фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Ҳудудларда йўловчи ташиш транспорти тизими йўлга қўйилганлик ҳолати ва истиқболдаги режалар» мавзусида суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда Олий мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Унда қуйи палата депутатлари, Транспорт вазирлиги мутасаддилари, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарлари иштирок этди.

Унда қайд этилишича, ҳозирги кунда республика бўйича аҳолининг ўртача 22 фоизи, (Тошкент шаҳрида 33 фоиз) жамоат транспортидан фойдаланяпти. Жумладан, Ўзбекистонда йўлга қўйилган 3447 та йўналишларнинг 1172 тасида автобус, 305 тасида микроавтобус, 1970 тасида эса Damas автомобиллари қатнови амалга оширилмоқда.

Семинарда 2022 йил якунига қадар эса ўз ечимини кутаётган қатор ишлар амалга оширилиши, хусусан, 85 дона ўрта сиғимли «SAZ LE-60» русумли ва 190 дона катта сиғимли «MAN» русумли автобуслар харид қилиш, 17 та ер усти жамоат транспортининг янги йўналишларини жорий этиш ҳамда 50 та тирбанд чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш белгиланаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шу билан бирга, қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар қатновини жорий этиш назарда тутилган. Маълум қилинишича 2022 йилда қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш, музокараларнинг ижобий натижасига кўра, Ўзбекистон томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Хусусан, 2022 йил якунига қадар эса қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 200 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, халқаро автобус йўналишларини қайта тиклаш бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида «Самарқанд — Иргели» ва «Янгийўл — Иргели» янги мунтазам халқаро автобус йўналиши очиш назарда тутилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида «Янгиер — Шахристон» янги мунтазам халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкент—Пермь хақларо автобус қатнови қайта тиклангани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди