Тошкент вилоятида қидирувда бўлган қанча шахс МДҲ давлатларидан экстрадиция қилингани маълум бўлди

Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан «Зарбдор»махсус тезкор-профилактик ойлиги ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, жиноят қидирув йўналиши бўйича вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан 56 нафар (турли жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган) қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланган.

Йил бошидан эса вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида 486 нафар (23 аёл) қидирувдаги шахс қўлга олинган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ушланган шахсларнинг 23 нафари МДҲ давлатларидан олиб келинган (экстрадиция қилинган) бўлиб, энг узоқ қидирувда бўлгани 20 йил, қисқаси эса 2 кунда аниқланиб, ушланган.

Бундан ташқари, 22 нафар бошқа вилоятларда норасмий ва расмий қидирувдаги шахс ушланиб, қидирув ташаббускорига топширилган ва 10 нафар бедарак йўқолган шахслар топилиб, оиласига қайтарилган.

Аввалроқ Сурхондарёда қидирувда бўлган эркак ЙПХ ходимини калтаклагани, Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Малайзияда қўлга олингани, Фарғонада қидирувда бўлган эркак Москвада ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда