Тошкентда икки кунлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринган аёл ушланди — видео

Тошкент шаҳар Бектермир туманида икки кунлик чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, мазкур воқеа 2022 йилнинг 17 июнь куни Бектемир туманидаги Кичик Бешёғоч кўчасида рўй берган. Иш ҳужжатларида айтилишича, 28 ёшли аёл икки кунлик ўғил бола чақалоғини 35 минг долларга сотаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчи қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. «15 йиллик ўртоғимнинг фарзанди йўқлиги сабабли боламни бермоқчи бўлдим. Оилавий шароитим яхши бўлмагани учун уй олиб бераман деб ваъда берганди. Туғилганидан кейин фикримдан қайтиб, бермаслигимни айтганимда тегишли идораларга ариза берибди. Кейин қўлга олишди», — дейди аёл.

Аниқланишича, чақалоқ аёлнинг иккинчи турмушидан бўлиб, унинг 6 ёшли фарзанди ҳам бор.

Судланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган ва 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ Тошкентда 8 ойлик ўғлини 10 минг долларга сотган аёлга суд ҳукми ўқилганди. У фарзандини боқишга имкони йўқлиги учун сотмоқчи бўлган. Шунингдек, ДХХ Тошкентда чақалоғини 35 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлни ушлаганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади