Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музейлари ходимлари ўртасида конференция бошланди

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Россия Федерацияси маданият вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида 18-19 ноябрь саналарида «Ўзбекистон ва Россия музейлари ходимлари конференцияси» ўтказилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Тадбирда Маданий мерос агентлиги директори Баходир Абдикаримов, Россия Маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная ва ҳар икки давлат музейлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Конференциядан кўзланган мақсад: Ўзбекистон ва Россияда музейлар соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, муаммолар ва истиқболлар мавзуси бўйича икки мамлакатнинг музейлар соҳасидаги мутахассислари ўртасида мулоқотни ташкил этиш ва музейлар ўртасида ҳамкорликни жадал ривожлантиришдан иборат.

Қайд этилишича, тадбирда «Кўргазма лойиҳаларини ташкил этишда замонавий технологиялар», Ҳамкорлик имкониятлари: Музейларни ижодий майдон сифатида ривожлантириш» ва «Музей ашёларини сақлашнинг инновацион усуллари» мавзуларидаги тематик секциялар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, музейлар вакиллари ўзларининг иш фаолиятлари ҳақида қисқача гапириб, фото ва видео материаллар асосида тайёрланган тақдимотларини намойиш этишади.

Учрашувнинг иккинчи қисми «Музей коллекцияларини сақлашнинг инновацион усуллари. Қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш» деб номланган давра суҳбати билан давом этиб унда иккала давлат вакиллари ўзаро фикр алмашадилар.

Шу билан бирга, икки давлат вакиллари келажакда ҳамкорлик қилишлари мумкин бўлган йўналишлар, музейшунослик ишларини такомиллаштириш имкониятлари, музейлардаги энг сўнгги технологиялар, шунингдек, иккки давлат маданий ҳаётини бойитишга хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар ҳамда ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб боришади.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 132 та давлат музейи фаолият кўрсатмоқда, шу жумладан 7 та музей-қўриқхоналар мавжуд. Хусусан, 2021 йилда Ўзбекистондаги давлат музейларига ташриф 2,3 миллион нафардан ортиқни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 3,7 миллиондан ортиқ кишини ташкил этгани жамият ва сайёҳларнинг музейга бўлган қизиқишидан далолатдир.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди