Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 18 ноябрь куни 10:00 дан Du-800 миллиметрли иссиқлик узатиш қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган. Хусусан:

  • Чилонзор 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва 16 мавзелари.

Иссиқлик таъминоти 18 ноябрь куни тахминан 20:00 да тикланади.

Шунингдек, соат 09:30 дан Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида ҳам иссиқлик таъминоти ўчирилган. Таъкидланишича, Du-500 миллиметрли магистраль иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган:

  • Юнусобод 18 ва 19 мавзелар.

Иссиқлик таъминоти 18 ноябрь куни тахминан 18:00 да тикланади.

Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ноқулайликлар учун узр сўрайди ва иссиқлик таъминоти тикланиши учун барча чораларни кўради.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди