Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вақтинча чекланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 18 ноябрь соат 09:00 дан 11:00 гача қатор кўчаларда ҳаракат чекланади. Хусусан:

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси кесишган чорраҳаси;
  • Олмазор кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан;
  • Ислом Каримов шоҳкўчаси — Фурқат кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда 18 ноябрь куни транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланиши тўғрисида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди