Фарғонада аёллар кийимида юрган эркак самосуд қилинди — видео

Фарғона вилояти ИИБ Бағдод туманида аёллар кийимидаги эркак бир неча киши томонидан самосуд қилингани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда аёл киши кийимидаги эркакни бир нечта киши самосуд қилгани акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Маълум бўлишича, 14 ноябрь куни соат 03:00 ларда фуқаро У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда йўловчи автомашинада Бувайда туманидан қайтаётиб, Бағдод туманининг «Бордон» МФЙ чорраҳасида тушиб қолган. Катта йўл бўйида турган вақтида шу қишлоқда яшовчи фуқаролар унинг эркак киши эканини сезиб қолиб, видеотасвирга олган.

У.Ю. бу ердан қочиб, шу атрофдаги фуқаро Т.Э.га тегишли уйнинг том қисмига чиқиб яширинган. Уй эгаси номаълум шахсни ўғирликка тушганликда гумон қилиб ушлаб, бу ҳақида вилоят ИИБнинг «102» рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ю. га нисбатан Бағдод туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилиК) билан У.Ю.ни видеотасвирга олиб, интернет тармоқларида тарқатиб юборган фуқаро М.Х.га ушбу кодекснинг 46-1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда аёл талаба қизни эрининг ўйнаши деб ўйлаб самосуд қилгани, Самарқандда она ва бола аёлни самосуд қилгани акс этган видео тарқалгани, Тошкентда бир нечта фуқаро «қулоқ»ликда айбланиб, самосуд қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео