Ҳарбийларга гул совға қилаётган аёл, полицияга қарши чиқаётган роҳиб, 12 метрли тўй торти — 18 ноябрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Херсоннинг яқинда қайтариб олинган Кисельёвка қишлоғида яшовчи аёл украиналик ҳарбийларга гул совға қилмоқда.

Фото:

Ёш ҳарбий курсантлар Украина пойтахти Киевда «погон» олиш маросимида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Фаластинликлар Ғазо секторида зиёфат пайтида чиққан ёнғинда ҳалок бўлган 21 кишининг дафн маросимида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти APEC саммити ўтадиган жойда бўлиб ўтаётган намойишчиларни тарқатиш учун отланган полициячилар йўлини «тўсаётган» кучук.

Фото: AP Photo

Таиланд пойтахти Бангкокдаги Демократия ёдгорлиги яқинида 2022 йилги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитига қарши норозилик намойиши чоғида полицияга қаршилик кўрсатаётган намойишчи.

Фото: Reuters

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари курсантлари Ченнайдаги Тамбарам ҳаво кучлари станциясида битирув маросимида машғулот ўтказмоқда.

Фото: AFP

Индонезиянинг Марказий Калимантан провинциясида сув тошқинлари вақтида пикапда кетаётган одамлар.

Фото: Reuters

Тўсиқ орқали конверт узатаётган пекинлик аёл. Хитой ҳукуматининг коронавирусга қарши кучайтирилган чекловлар сиёсати жамоатчилик норозилигига сабаб бўлмоқда.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Нью-Йорк штати Буффало шаҳрида машинасига тўпланиб қолган қорни тозалаётган киши.

Фото: AP Photo

АҚШлик Эмбер Гленн Япониянинг Саппоро шаҳридаги ISU Гран-присида фигурали учиш бўйича тадбир вақтида йиқилиб тушди.

Фото: Reuters

Сербиялик Новак Жокович Италиянинг Турин шаҳрида теннис бўйича АТП финали доирасидаги россиялик Даниил Медведевга қарши ўйинда физиотерапевт томонидан янги тиббий кўрикдан ўтишдан олдин юзини артмоқда.

Фото: AFP

Талабалар Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги санъат мактаби олдида, Қатар-2022 ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Криштиану Роналду, Лионел Месси, Пеле, Неймар, Килиан Мбаппе, Гарри Кейн ва Диего Марадоналар тасвирланган расмлар устида ишламоқда.

Фото: Reuters

Франциянинг Кариб денгизидаги Гваделупа ороли яқинида флай бордда учаётган киши.

Фото: AFP/Getty Images

Доҳадаги Қатар Миллий музейида швейцариялик рассом Пипилотти Ристнинг янги кенг кўламли инсталяцияси «Пипилотти Рист: сизнинг миянгиз менга, менинг миям сизга» номли кўргазмасига ташриф буюрган қиз.

Фото: AFP

Рассом Жоана Васконселос ўзининг Лиссабондаги устахонасида 12 метр баландликдаги керамик тўй тортининг бир қисмини кўрсатмоқда. Тўй торти, унинг очиқ ҳаводаги энг улуғвор лойиҳаси Англиянинг Букингемшир шаҳридаги Уэддесдон Менор боғларида ўрнатилади.

Фото: AP Photo
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди