Навоийда Солиқ бошқармаси ходимлари тадбиркордан 9 минг доллар олаётганда ушланди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Солиқ бошқармаси савдо бўлими ходимлари тадбир давомида қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Ш. МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10 000 доллар талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳарида кимёвий ишлов берилган 9000 долларни жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.А. ва Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Зангиотада маҳаллабай ишлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланганди. Шунингдек, Самарқандда пора билан ушланган ҳокимлик ходими ёнидан гиёҳванд модда топилгани айтилган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди