Ўзбекистон Алишер Усмонов иши тергови сабаб Германия элчисини ТИВга чақиртирди — ОАВ

Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан «пул ювиш» ва солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлагани Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни кескинлаштирган, деб ёзмоқда Speigel.

Фото: Reuters

Нашрнинг ёзишича, икки мамлакат дипломатлари ушбу масалада қатор кризис учрашувларни ўтказган. Сентябрь охирида Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Германия ТИВ Reuters агентлигининг бу борадаги сўровига жавоб бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Федерал жиноий полиция идораси, Бавария штати полицияси ҳамда махсус солиқ тергови бўлинмаси ходимлари Усмоновнинг Бавария жанубида жойлашган 500 метр квадрат майдонга эга қароргоҳида рейд ўтказганди. Кейинги ҳафтада немис полицияси тергов доирасида Усмоновнинг Германия шимолидаги моторли яхтасини тинтув қилган.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлиггиа Федерал жиноий полиция бошқармаси билан учрашишни сўраган, бироқ бу ҳеч қандай самара бермаган.

Аввалроқ Венгрия Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Алишер Усмонов ва сингилларига нисбатан санкциялари бекор қилиниши мумкинлиги айтилган. Европа суди Алишер Усмоновнинг даъвосини рад этганди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради