Ўзбекистон француз узум навларини етиштиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Спутник

Хабарда келтирилишича, мулоқот давомида Азиз Воитов экспортни фаоллаштириш борасидаги ўз таклифларини билдирди. Хусусан, вазир томонидан Ўзбекистон иқлим шароитига мос мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни етиштириш ҳамда уларни Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш фикри илгари сурилди. Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистондан Францияга 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти амалга оширилганлиги маълумот сифатида келтирилди.

Шу билан бирга, учрашувда Ўзбекистон янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш салоҳиятини оширишга, Франция томони эса ўз навбатида қайта ишланган товарларни (кунгабоқар ёғи, кетчуп ва ҳоказо) етказиб беришга тайёр эканлиги айтилди.

Учрашув сўнгида Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида қуйидаги таклифларни билдириб ўтди: «Биз узумчилик соҳасини ривожлантириш борасидаги тажрибангизни ўрганмоқчимиз, чунки Ўзбекистоннинг вино экспортидаги кўрсаткичлари ҳали катта бўлмасада, лекин салмоқли миқдорда узум экспорт қилмоқда. Мамлакатимизда француз узум навларини етиштириш учун ‘ин-витро’ кўчатларини импорт қилиш тамойили асосида ишлашни таклиф қиламиз», — дейди у.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан бориши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди