Ўзбекистон Жаҳон банки индексидаги ўрнини яхшилади

Ўзбекистон GovTech рейтингида ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича 37 поғона, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича 65 поғона юқорилади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг GovTech Maturity Index натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича Ўзбекистон 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида 43-ўринни эгаллаган ва рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирган.

Шунингдек, GovTech Enablers индексига кўра, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакат дунёда 4-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилаган.

Маълумот учун, индекс тўртта кўрсаткич маълумотларига асосланади:

  • Давлат тизимлари индекси;
  • Давлат хизматларини кўрсатиш индекси;
  • Фуқаролар иштироки индекси;
  • The GovTech Enablers индекси.

Аввалроқ Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича жаҳон рейтингида кўтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тинчликсевар давлатлар рейтингидаги ўрни юқорилган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди