Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди
Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатларни эълон қилди.

Қайд этилишича, рўйхатнинг бошидан 7,5 миллиард доллар билан Хитой ўрин олган. Ундан кейинги поғоналарни Россия — 7,4 миллиард доллар ҳамда Қозоғистон — 3,7 миллиард доллар билан эгаллаган. Шунингдек, қуйидаги давлатлар ҳам мамлакат ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга:
- Туркия – 2,7 миллиард доллар;
- Жанубий Корея – 1,9 миллиард доллар;
- Қирғизистон – 990 миллион доллар;
- Германия – 870 миллион доллар;
- Туркманистон – 614 миллион доллар;
- Афғонистон – 586,5 миллион доллар;
- Ҳиндистон – 559 миллион доллар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди. Аввалроқ Ўзбекистонда 8 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинганди.