Ўзбекистонда 21–23 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 21–23 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-21 ноябрда 2-7 даража илиқ, 22-23 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 23 ноябрда 8-13 даража, 21-22 ноябрда эса 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21 ноябрда 5-10 даража илиқ, 22-23 ноябрда 2-7 даража, кундузи 23 ноябрда 12-17 даража, 21-22 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларга жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21 ноябрда 3-8 даража илиқ, 22 ноябрда 5-10, 23 ноябрда 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23 ноябрда 3-8 даража, кундузи 23 ноябрда 13-18 даража, 21-22 ноябрда 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража, 22 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ, кундузи 23 ноябрда 3-8 даража илиқ, 21-22 ноябрда 0-5 даража бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади