Ўзбекистонда геодезия соҳасида хавф-таҳлил тизими жорий этилиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг «Геодезия ва картография фаолиятига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан қуйидагиларни белгиловчи низомни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда:

  • соҳада хавф-таҳлилни турли ҳил ахборот тизимлари, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа манбалар орқали келиб тушган маълумотлар асосида амалга ошириш;
  • ҳар бир субъект бўйича хавф-таҳлилни йилига камида 1 маротаба амалга ошириш (субъектлар – геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар, геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) сақловчи юридик шахслар (бундан Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги мустасно);
  • хавф даражасини белгилашда балл бериладиган, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи қилмишлар мезони (5 та гуруҳ ва 29 мезон);
  • ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори бўлган субъектларга камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилади.

Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган субъектлар томонидан хабарномадаги кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда ваколатли орган билан келишилган ҳолда текширув ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, хавф ўрта бўлган субъектлар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда қайта баҳолаш ўтказилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган субъектлар тоифасига ўтказилади.

Хавф паст бўлган субъектлар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда қайта баҳолаш ўтказилади ва ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта бўлган субъектлар тоифасига ўтказилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқлангани, мамлакатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото