Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони яна ортишни бошлади

Ўзбекистонда 18 ноябрь куни 92 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 71 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек:

  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 2 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортмоқда: 17 ноябрда 69 киши, 16 ноябрда 61 кишида, 15 ноябрда 48 кишида, 14 ноябрда 21 кишида касаллик аниқланган. Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 60 959 доза вакцина қўлланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши иккинчи авлод вакцинасининг клиник синовлари бошлангани тўғрисида хабар берилганди.

«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео