Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони яна ортишни бошлади
Ўзбекистонда 18 ноябрь куни 92 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 71 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек:
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 10 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортмоқда: 17 ноябрда 69 киши, 16 ноябрда 61 кишида, 15 ноябрда 48 кишида, 14 ноябрда 21 кишида касаллик аниқланган. Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 60 959 доза вакцина қўлланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши иккинчи авлод вакцинасининг клиник синовлари бошлангани тўғрисида хабар берилганди.