Ўзбекистонда маҳкумларнинг кино ва телекўрсатувлар кўриш ҳуқуқи аниқ белгиланмоқда

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хзимати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Қайд этилишича, қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ва Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш стажига ишланган ва ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисобланиши, шунингдек, маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги, қолаверса, маҳкумларнинг таржимон билан бир қаторда сурдотаржимоннинг хизматидан фойдаланиши ҳуқуқи ҳамда маҳбусларга нисбатан тинчлантириш кўйлагини қўллаш мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Шу билан бирга, озодликдан маҳрум этилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши кераклиги назарда тутиляпти. Яна бир муҳим жиҳат – маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганини белгилаш мезонлари, маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ишдан бўш соатларда, тунги дам олиш учун ажратилган вақтдан ташқари, кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриш ҳуқуқи аниқ белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши маҳкумларни муассасада ишлаган иш стажини умумий иш стажига қўшиш орқали уларга келгусида пенсия олиш имкониятини яратишга ва, энг асосийси, маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш орқали уларнинг хулқ-атворини баҳолашда коррупцион омиллар бартараф этилишига хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда маҳкумларга нисбатан 9 ойда 150 га яқин жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилгани, маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди