Қашқадарёдаги поликлиника ходимлари полда ўтириб ишлаётгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Қарши туманидаги оилавий поликлиника биносида қатор камчиликлар аниқлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Nasafnews

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 54-сонли оилавий поликлиника биносида шифокорларга шароит йўқлиги, яқинда таъмирланганига қарамасдан ҳеч қандай жиҳозлар ажратилмагани, айрим хоналарда ходимлар полда ўтириб ишлаётгани, иситиш тизими носозлиги қайд этилгани тасвирланган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирокида ўрганилган. Аниқланишича, 54-оилавий поликлиниканинг 2 қаватли биноси 1993 йилда қишлоқ врачлик амбулаторияси учун қурилган. 2017 йилда қишлоқ оилавий поликлиникаси мақоми берилган. Оилавий поликлиника биноси 2021-2022 йиллар давомида 943 миллион сўмга реконструкция қилинган. Реконструкция лойиҳа сметаларига қаттиқ жиҳозлар билан таъминлаш киритилмаган.

Бинода 34 та хона мавжуд бўлиб, улардан 5 тасидан фойдаланилмайди, айни пайтда бўш турибди. Бошқа хоналар олдиндан мавжуд бўлган қаттиқ жиҳозлар билан жиҳозланган. Ўрганиш жараёнида полда ўтириб ишлаш ҳолати умуман кузатилмаган, бунга сабаб йўқлиги қайд этилган.

2022 йил 25 апрелда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан поликлиникани янги қаттиқ жиҳозлар билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигига хат киритилган. Бинода газ қозонлари орқали иситиш тизими мавжуд, унда муаммо аниқланмаган.

Аввалроқ Қашқадарёда аёл шифокорларни чақалоғини ўлдириб қўйишда айблагани, Қашқадарёда шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди