Самарқандда келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб, ўлдириб қўйди

Самарқанд вилоятида оилавий жанжал вақтида келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 19 октябрь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани ИИБ навбатчилик қисмига тумандаги «Чағизмон» маҳалласида яшовчи Ф.Ш. исмли аёл мурожаат қилиб, онасининг уйига борганида унинг тан жароҳатлари етказилган мурдасига дуч келганини билдирган.

Воқеа жойига вилоят прокуратураси, Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти, Ургут тумани прокурори ва ИИБ масъуллари ҳамда тезкор гуруҳ етиб келган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида 45 ёшли маҳрума М.Р. ва унинг 26 ёшли келини М.Қ. ўртасида келишмовчилик юз бергани, оқибатда келин ғишт бўлаги билан қайнонасининг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Шундан сўнг гумонланувчи отасининг уйига кетиб қолган.

Аввалроқ Хоразмда келин бетоб қайнонасини калтаклагани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда қайнона келини берган овқатдан шубҳаланиб, экспертизага бергани, Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди