Сирдарёда «Чарос» исмли йигит ўзганинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Сирдарё вилоятида ўзганинг шахсий суратларни интернетда тарқатмаслик учун 15 миллион пул талаб қилган йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ИИБга 20 ёшли фуқаро О.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграмъдаги танишув гуруҳларида «Чарос» исмли қиз билан танишиб, кейинчалик у билан яқин муносабатда бўлгани, сўнгра унга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини жўнатганини билдирган. «Чарос» унинг юборган расмларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, 15 миллион сўм талаб қилгани боис фуқаро унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ўзини «Чарос» деб таништирган фойдаланувчи аслида муқаддам Жиноят кодексининг 166-модда (Талончилик) 2-қисми билан судланган йигит Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи 27 ёшли Т.Б. экани аниқланган.

Ҳозирда Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда (Товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида «Дилафрўз» исмли эркаклар фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилгани, Навоийда обрўсизлантирувчи расмини тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Қашқадарёда қизларнинг фотошоп қилинган расмини тарқатмаслик учун пул сўраган 2 йигит қўлга олинган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди