Сурхондарёда аҳоли асфальтсиз йўллардан норози бўлиб, уни тўсиб қўйди — видео

Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси асфальтсиз лойли йўллардан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйгани тасвирланган видеоматериал тарқалди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу видеоматериалда Жарқўрғон тумани марказига олиб борувчи 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11-километр қисми тасвирга олинган бўлиб, автомобиль йўлининг юк кўтариш қобилияти бир ўққа тушадиган тегишли меъёрий оғирликдан оғир бўлган юк автомобилларининг мунтазам равишда ҳаракатланиши оқибатида йўл таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Ҳозирда Жарқўрғон тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бор куч ва воситаларни ишга солган ҳолда биринчи навбатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Шунингдек, вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари аҳоли вакиллари билан учрашиб, 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11-километр қисмини таъмирлаш ишлари 2023 йил I чорагида амалга оширилиши белгилангани юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ушбу масала Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди