Тошкентда 16 туп қимматбаҳо дарахтни кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентдаги қурилиш объектида 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, тумандаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтларнинг ноқонуний кесилаётгани бўйича келиб тушган маълумотга асосан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилган.

Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани маълум бўлган.  Ушбу ҳолат бўйича «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Тошкентдаги серк фавворалари олдида дарахт туваги билан экиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани маълум қилинди. Куни кеча «Янги Ўзбекистон» боғи олдидаги 500 дан ортиқ дарахтлар ёқиб юборилгани маълум бўлган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди