Тошкентда автобус бекатларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган тадбиркорларга чора кўрилмоқда

Юнусобод тумани ҳокимлиги автобус бекатларидан биридаги йўловчилар учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари тадбиркорлар томонидан ташқарига чиқариб қўйилгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Фото: Nova24

Ижтимоий тармоқларда автобус бекатлари тадбиркорлар томонидан эгаллаб олинаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур видеоматериалда айтиб ўтилган ҳар бир ҳолат туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам Юнусобод туманидаги видеода кўрсатилган манзилдаги автобекатда тадбиркор томонидан аҳолининг кутиш ўриндиқлари ташқарига чиқариб қўйилган. Ҳокимлик мутасаддилари ушбу манзилдаги тадбиркор билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўзбошимчалик билан эгаллаган ер майдони учун қонунда белгиланган тартибда огоҳлантириш берган ҳамда у жаримага тортилган.

Бундан ташқари, шу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги барча автобус бекатлари Кадастр агентлиги Юнусобод тумани бўлими томонидан хатловдан ўтказилмоқда.

«Натижада ўзбошимчалик билан эгаллаган майдонлар, шу билан бирга ноқонуний рекламалар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлари олиб борилмоқда», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкент автобус бекатларида Wi-Fi’га уланиш мумкин бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times