Тошкентда яшаш уйи бузиб ташланган фуқаролар норозилик билдирди — видео
Хабар боши: Тошкентда янги қурилаётган турар жой компекси ҳудудида яшовчилар мажбуран кўчирилмоқда — видео
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Akay City қурилиш иншооти ҳудудида фуқаролар огоҳлантиришсиз мажбуран кўчирилаётганидан шикоят қилгани тўғрисида хабар берилганди. Қурилиш майдони ёнидаги сўнгги турар жой биноси бузилаётгани сабабли 19 ноябрь, шанба куни фуқаролар плакат кўтарган ҳолда йўлни тўсишга ҳаракат қилди.
Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Қори Ниёзов кўчасида содир бўлган. Акция иштирокчиларидан бири плакат кўтарган ҳолда машиналар йўлини тўсишга ҳаракат қилиб, ўтиб кетаётган ҳайдовчилардан бурилишни талаб қилади.
«Орқага қайтинг, йўл ёпиқ», — деди у.
Аввалроқ Сурхондарёда уйи бузилган фуқароларга ҳокимликдан 1,4 млрд сўм компенсация ундирилгани, Ўзбекистонда «снос»га асос бўладиган ҳолатларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиши тўғрисида хабар берилганди.