Тошкентдаги «новостройка»ларнинг бирида қурилиш крани қулаб тушгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Хабар боши: Тошкентдаги «новостройка»ларнинг бирида қурилиш крани қулаб тушди — видео

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурилиш крани қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, объект бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан хулоса берилган. Complex Graphics МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ишчи лойиҳани «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК кўриб чиқиб, йиғма эксперт хулосаси олинган. Шунингдек, Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан ўрнатилган тартибда хабарнома юбориш йўли билан қурилиш-монтаж ишлари бошлаш учун рўйхатдан ўтган.

Инспекция томонидан қурилиш объектида мониторинг ишлари ўтказилган бўлиб, Omega Agro Stroy МЧЖнинг қурилиш ишлари бўйича маъсул ходимларига қурилишда йўл қўйилаётган камчиликлар, қурилиш даврида юритилиши керак бўлган ижро ҳужжатлари ўз вақтида юритилмаётганлиги ҳамда «Қурилишда хавфсизлик техникаси»нинг қурилиш майдонида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан «Давлат назорати» электрон тизим платформаси орқали кўрсатмалар берилган.

Шу билан бирга, инспекция томонидан 2022 йил 19 ноябрда қурилиш майдонидаги минора кранини демонтаж қилинаётган вақтда қулаганлиги юзасидан жойига чиқиб ўрганилганда, қурилиш объекти, қурилиш қатнашчилари ва кран бошқарувчисига ҳеч қандай жароҳат етмаган, ҳозир ушбу ҳолат бўйича ишчи гуруҳ ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади