Абу Дабида «Шайх Зоид» фестивали доирасида «Ўзбекистон» павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган «Шайх Зоид» фестивали доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида «Ўзбекистон» павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтган. Тадбирда Қатардаги футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда БААда бўлиб турган делегация ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, «Шайх Зоид» маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда, 2022 йил 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади. Тадбир доирасида «Хуш келибсиз!» номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павильонлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, Selfie street майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павильонлари ташкил этилди.

«Ўзбекистон» павилони анъанавий равишда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, Амирликлар томони билан ҳамкорликда мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки кўзда тутилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади.

Фестиваль давомида Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналарининг ватандошларга йўлланган табриклари, ўзбек миллий куйлари, санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди ва давлат байроғи ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеоролик шаҳарчанинг марказий майдонидаги экранларда намойиш этилди. Ўзбекистон павильони томонидан Давлат байроғи куни муносабати билан тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Қатардаги футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун автотранспортда йўлга чиққан таниқли блогерлар жамоаси давлат байроғини нишонлаш тадбирига таклиф этилиб, тадбир жараёнлари ижтимоий тармоқларда ёритилди, марказий телевидениеларда ёритиш учун материаллар жамланди.

Тадбир сўнгида БААдаги ватандошлар, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестиваль асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди