Дональд Трампнинг Twitter аккаунти блокдан чиқарилганидан сўнг бир неча соат ичида 25 миллион обуначи йиғди

АҚШнинг 45-президенти Доналд Трампнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги обуначилари унинг ҳисоби блокдан чиқарилганидан кейин 25 миллион кишига етди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Фото: AP Photo

 

Маълум қилинишича, 20 ноябрь куни Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск Трампнинг аккаунтини тиклаганлиги ҳақида хабар пайдо бўлган. Унинг ўзи Twitter’га қайтмаслигини айтганди.

Twitter 2021 йил бошида унинг тарафдорлари томонидан Капитолийга қилинган ҳужумдан сўнг Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйганди. Трампнинг сўнгги твити ушбу воқеалардан икки кун ўтгач ёзилган. Унда Дональд Трамп сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурациясига бормаслигини айтган.

Сўнгги янгиланишга кўра, Трампнинг обуначилари кун бошидаги 500 мингдан 25 миллионга ошган, Бироқ, кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «обуна бўлиш» тугмаси тўғри ишламаётганидан шикоят қилишган.

Маълумот учун, блокировкадан олдин Дональд Трампнинг 88 миллиондан ортиқ обуначиси бор эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter Нигерия президентининг саҳифасини блоклаганди. Шунингдек, Дональд Трамп мамлакатларни Twitter ва Facebook’ни блоклашга чақирганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди