Коммунал тўловларни тўлашда қарзларни ундириш бўйича судга мурожаат қилиш бекор қилинди

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни кўриб чиқилди.  Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Twitter

Мазкур Қонун билан «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги, «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида«ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари устидан амалга оширилган айрим назорат функциялари бекор қилинмоқда.

Шунингдек, ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш, коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш, тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда Давлат божхона кўмитасининг чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари томонидан мажбурий суғурта бўйича қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш функцияси қонун билан бекор қилинди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон тарзда юритилишини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ваколатлари доирасидаги соҳалар бўйича белгиланган тартибда тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги рўйхати асосида шакллантириладиган мажбурий талабларнинг электрон реестрини юритиш каби ваколатлари берилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда давлат божини камайтиришга қаратилган қонун маъқуллангани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди