Ўзбекистонда кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони жойлаштирилди.

Фото: Depositphotos

Унга кўра, қуйидагилар кредиторлар талабларини қаноатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • гаровга олувчи – кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш;
  • кредиторлар талабларини суддан ташқари тартибда қаноатлантириш тизимини ривожлантириш;
  • мажбуриятларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш тизимини соддалаштириш.

Бундан ташқари, тўловга қобилиятсизлик таомили жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаров қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади. Шунингдек, гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун олиб қўйилса, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Шу билан бирга, ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди. Қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнининг бошланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритилишининг тўхтатилиши ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташланишига асос бўлмайди.

Қонун лойиҳасида келтирилишича, тўловга қобилиятсизлик таомили жараёнида қарздорнинг мажбуриятлари бўйича гаровга қўйилган учинчи шахсларга тегишли бўлган мол-мулклар мазкур гаров билан таъминланган талабни қаноатлантириш учун тугатиш бошқарувчиси томонидан аукционга чиқарилади. Бунда, мулкни сотишдан тушган тушумнинг мажбурият қоплангандан кейинги ортган қисми гаровга қўювчига қайтарилади ва гаровга қўювчига гаров ҳисобидан сўндирилган мажбурият суммасига тенг бўлган талаб билан кредиторлар реестрига кириш ҳуқуқи берилади.

Гаровга олувчининг талабларини суддан ташқари тартибда гаровдаги мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш мақсадларида:

  • гаровга олишда бошқа шахс розилиги ёки органнинг рухсати олинган бўлса, гаровга олувчининг мазкур мол-мулк гарови билан таъминланган талаблари фақат суд тартибида қаноатлантирилиши бўйича талаб бекор қилинади;
  • ипотекага олувчи талабларини ипотека ҳисобидан суддан ташқари тартибда қаноатлантириш тугаллангандан сўнг қарздор мажбуриятининг қопланмаган қисмини қарздорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан сўндириш ҳуқуқи сақланиб қолади;
  • гаров тўғрисидаги шартномада олдиндан белгилаб қўйилганлигидан қатъий назар гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суддан ташқари тартибда қаноатлантиришга рухсат этилади;
  • ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда кредит муассасалари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.

Маълум қилинишича, банк балансига олинган мулкни, шунингдек, ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ва (ёки) қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди