Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ноябрь ойига келиб камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралар сезиларли даражада пасайиб, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 32,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич октябрь ойи билан солиштирилганда 1,1 миллиард долларга камайган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ҳисоботда келтирилишича, октябрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 12,5 миллион троя унциядан 12,8 миллион трояга ошган бўлса, қиймати 20,977 миллиондан 21,06 миллион долларга кўтарилган. Бундан ташқари, захира активлари таркибидаги хорижий валюта миқдори октябрь ойида 11,5 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 1 ноябрь ҳолатига кўра, 1,2 миллиард долларга камайиб, 10,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 2,82 миллиард долларга ёки 8,04 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1638,85 долларгача пасайишининг таъсири 2,06 миллиард долларни ташкил қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон олтин захираларининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўрин эгаллагани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди