Қарши-Хонобод ҳарбий базасида зарарли кимёвий ва радиактив моддалар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берилди

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Қарши-Хонобод ҳарбий базасида заҳарли кимёвий ва радиатив моддалар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Uzreport.news» хабар берди.

Фото: «mcclatchydc.com»

Маълум қилинишича, Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган брифингда 2021 йилнинг 19 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистоннинг Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган америкалик барча фахрий ҳарбий хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармон имзолагани, маълумотларда ушбу ҳудуд кимёвий қурол қолдиқлари, қайта ишланган уран ва бошқа хавфли моддалар билан зарарлангани айтилгани, шунга кўра, бу ҳудудда зарарли кимёвий ва радиактив моддалар борлиги ҳақидаги гапларда қанчалик жон борлиги ҳақида савол берилган.

Ушбу саволга вазирлик ахборот хизмати раҳбари

«Бу нотўғри маълумот. АҚШ турган базада ҳеч қандай ядровий ёки кимёвий воситалар йўқ. Сабаби, у ерда ҳарбий қисм жойлашган. Ўша атрофда аҳоли яшайди. Биз ишчи гуруҳ тузиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганганмиз. У ернинг нафақат тупроғи ва ҳавосида, ҳеч қаерида белгиланган меъёрдан ошадиган кўрсаткичлар аниқланмаган. Охирги 20 йил ичида ўша ҳудуддан ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳам, фахрийлар ўртасида ҳам онкологик касалликлар аниқланмаган», — дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган аскар вафот этганди. Шунингдек, Қашқадарёда 18 ёшли ҳарбий хизматчи вафот этганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди