Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги президент сайловларида ғалаба қозонди

Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президент сайловлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 82,45 фоиз овоз билан рақобатчиларидан илгарилаб кетди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, Тўқаев катта фарқ билан устунликка эришган. Ундан кейинги ўринни «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан номзод Жигули Дайрабаев эгаллаган.

Шунингдек, қизлари чет элга турмушга чиққан ота-оналарга солиқ солишни таклиф қилган «Профессионал ижтимоий ишчилар миллий альянси» республика жамоат бирлашмаси вакили Каракат Абден — 2,54 фоиз;

Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамдўстлиги «Аманат» касаба уюшмалари республика бирлашмасидан Мейрам Кажикен — 2,23 фоиз;

Умуммиллий социал-демократик партиядан Нурлан Аусебаев — 2,17 фоиз

«Қазақ аналари — дастурге жол» республика жамоат бирлашмасидан Салтанат Турсунбекова — 2,08 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган бўлса, 5,2 фоиз сайловчилар ҳеч кимга овоз бермасликни маъқул кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бош вазир лавозимини бекор қилиш таклиф қилинганди. Аввалроқ Қозоғистонда биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда Элбоши куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги айтилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган