Сурхондарёда кластер ва фермер хўжалик раҳбарлари ўзаро жанжаллашди — видео

Сурхондарёда фермер хўжалик раҳбарлари ўзаро келишмовчилик натижасида ўзларини трактор тагига ташлашга уринди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида «Surxon Cotton Textile Cluster» МЧЖ ҳамда «П.Туропов» ва бошқа 13 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги келишмовчилик келиб чиққан. Мазкур келишмовчиликлар очиқдан-очиқ жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни амалга оширганлар.

Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган ҳудудий Ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини тиклаб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказганлар. Воқеа иштирокчиларининг барчасини ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли номақбул фикрларга барҳам бериш учун эслатиб ўтамиз, Ички ишлар органлари ходимлари тадбиркорларнинг ёки фермерларнинг иш фаолиятига аралашиш ҳуқуқлари йўқ. Лекин мақсадидан қатъий назар жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда ички ишлар ходимлари ва фуқаро ўртасидаги можаро юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди