Тошкентда дарахт кесганлардан 3,5 млрд сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш объектида кесиб ташланган қимматбаҳо дарахтлар учун 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм маблағ ундирилди. Бу ҳақда Расул Кушербаев хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда. Шу билан бирга, хабарда қонунбузар тадбиркордан қурилиш учун ажратилган ер майдонини давлат захираси қайтариш чоралари ҳам кўрилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Тошкентдаги қурилиш объектида 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди