АҚШ Украинага ҳозирга қадар қанча ҳарбий ёрдам кўрсатгани очиқланди

АҚШ Украинага 20 миллиард сўмдан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остинга таяниб, «Известия» хабар берди.

Фото: Global Look Press

«Айни вақтга қадар биз Украинага 20 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатдик», — дейди Остин Индонезиядаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, у АҚШ Украинага «қанча талаб этилса, шунча» ёрдам кўрсатишни давом эттиришини таъкидлаган.

16 ноябрь куни Остин Киевга етказилаётган қурол-яроғларни мувофиқлаштириб билан шуғулланувчи Ғарб давлатлари гуруҳининг йиғилишидаги чиқиши давомида Украинанинг ҳао ҳужуми мудофаасига кўпроқ саъй-ҳаракат қаратиш кераклигини айтганди. Шу куни АҚШ президенти администрацияси Конгрессдан Киевга ёрдам бериш учун 37,7 миллиард доллар сўраган.

Эслатиб ўтамиз, октяюрь ўрталарида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 млрд еврогача ошириши айтилган эди. Ноябрь бошларида АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб бериши маълум бўлганди.

Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди
Янгиликлар16:32 | 5.12.22
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди