Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциясияси президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, делегация ташрифи Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва «Silk Road Samarkand» халқаро туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Европада кенг тарғиб қилиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида «Destination Forum» («ДТВ»га аъзо энг йирик ва салоҳиятли туристик ташкилотларнинг туристик форуми) лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини катта тажрибага эга бўлган «ДТВ» ассоциациясининг маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири эканлигини дунёга кўрсатиш, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйиш, биргаликда «Uzbekistan» туристик брендини Европага олиб чиқиш, юртимизга ДТВ таркибига кирувчи энг йирик ва энг салоҳиятли туристик ташкилотлар ҳамда туристик операторлар ташрифини ташкил этиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ДТВ ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган барча масалаларни амалга ошириш мақсадида ўзаро медиа режа лойиҳаси ишлаб чиқиш, шунингдек, 2023 йилнинг апрель ойида «Destination Forum» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

Музокаралардан сўнг хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонинг Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, янги барпо этилган туристик объектлар ва туристик инфраструктура билан яқиндан танишишди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди