Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси халқаро пазандалик чемпионатида совриндор бўлди

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси 2022 йилнинг 17–20 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган «Gastro Antaliya 2022» халқаро пазандалик чемпионатида 4 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишича, «Gastro Antaliya 2022» ошпазлик чемпионатида Исроил, Италия, Сербия, Германия, Россия, Доғистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Испания, Туркия каби дунёнинг 32 давлатидан келган 600 дан ортиқ иштирокчи ва ҳакамлар қатнашган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси чемпионат якунига кўра 4 та медални қўлга киритган. Жумладан, Шохрузхон Ибрагимов «Балиқли таом» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш медаль), Элербек Мирбобоев эса «Йилнинг олтин ошпази» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Паста» номинациясида 2-ўрин (кумуш медаль)ни қўлга киритган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълумот учун, ушбу чемпионат 2021 йилда пандемия сабабли чекланган иштирокчилар билан ташкил қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 июнь — Барқарор гастрономия куни муносабати билан ЎзР ФА Археология миллий маркази етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, антрополог Гулчеҳра Зунунова ўзбекларда таомнинг тутган ўрни ҳақида сўзлаб берганди.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео