Ўзбекистон–Россия учрашувида стадионда букмекерлик компанияси реклама қилинди
Фулбол бўйича Ўзбекистон—Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди.

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида 20 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги натижа билан якун топди.
Учрашув вақтида «Пахтакор» стадионидаги реклама дисплейида букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи компания рекламаси намойиш этилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик фаолиятини олиб бориш ёки унинг тарғиботи билан шуғулланиш тақиқланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блокланди