«Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг» — Карпин

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида 20 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши баҳс олиб борганди. Россия терма жамоаси мураббийи Валерий Карпин ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоасига баҳо берди.

Фото: ЎФА

Карпиннинг сўзларига кўра, футболчилар биринчи бўлимда бир-бирини ўрганган. Шунингдек, у журналистнинг Россия Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўйнагани, Марказий Осиё футболи даражасига қандайлиги тўғрисидаги саволга жавоб берган.

«Марказий Осиё футболи даражасига келадиган бўлсак, Тожикистон Кипр билан деярли бир даражада. Ўзбекистон Словения ва Словакия билан тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳаммадан «калтак ейдиган» жамоа бўлмасди», — дейди Карпин.

Бундан ташқари, Россия терма жамоаси бош мураббийи тўп ҳар сафар Шомуродовга тушганида Жикия унинг олдида пайдо бўлавергани, Георгий ўйиндан олдин Элдорга «шахсий қўриқчи» сифатида бириктирилгани тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.

«Йўқ, Жикия Элдорга бириктирилмаган эди. Шомуродов Баринов ёки Литвинов зонасига ўтганида ўша ҳудудга жавоб берадиганлар ҳаракатга тушишди», — дея таъкидлайди у.

Аввалроқ Ўзбекистон–Россия учрашувида стадионда букмекерлик компанияси реклама қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади