«Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг» — Карпин
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида 20 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши баҳс олиб борганди. Россия терма жамоаси мураббийи Валерий Карпин ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоасига баҳо берди.

Карпиннинг сўзларига кўра, футболчилар биринчи бўлимда бир-бирини ўрганган. Шунингдек, у журналистнинг Россия Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўйнагани, Марказий Осиё футболи даражасига қандайлиги тўғрисидаги саволга жавоб берган.
«Марказий Осиё футболи даражасига келадиган бўлсак, Тожикистон Кипр билан деярли бир даражада. Ўзбекистон Словения ва Словакия билан тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳаммадан «калтак ейдиган» жамоа бўлмасди», — дейди Карпин.
Бундан ташқари, Россия терма жамоаси бош мураббийи тўп ҳар сафар Шомуродовга тушганида Жикия унинг олдида пайдо бўлавергани, Георгий ўйиндан олдин Элдорга «шахсий қўриқчи» сифатида бириктирилгани тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.
«Йўқ, Жикия Элдорга бириктирилмаган эди. Шомуродов Баринов ёки Литвинов зонасига ўтганида ўша ҳудудга жавоб берадиганлар ҳаракатга тушишди», — дея таъкидлайди у.
Аввалроқ Ўзбекистон–Россия учрашувида стадионда букмекерлик компанияси реклама қилингани тўғрисида хабар берилганди.
