Ўзбекистон ва Франция ўртасида шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди

Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риуни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Учрашувда Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Франция тараққиёт агентлиги бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг самарали натижаларини қайд этиб, ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва салоҳиятини юксак баҳолади.

Суҳбатда давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма соҳаларида жорий қилиш, энергетика ва транспортда «яшил» иқтисодиёт лойиҳаларини кенгайтириш, агросаноат мажмуини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшларни ўқитиш ва уларнинг тадбиркорлигини молиялаштириш лойиҳаларини илгари суриш каби устувор йўналишларда амалий шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, лойиҳаларни аралаш тарзда, шу жумладан Франция компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари иштирокида молиялаштириш механизмларидан фаол фойдаланиш муҳим экани таъкидланди. Томонлар эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш юзасидан «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди