Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарани демаркация қилиш бўйича келишиб олди

Тошкент шаҳрида 14-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 100-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзбек—қозоқ давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ҳамда ушбу шартномага илова бўлган чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини имзолашга тайёрлаган.

Томонлар Қозоғистон—Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси фаолияти тўғрисидаги якуний баённомани ҳам имзолаган.

«Музокаралар дўстона ва ҳамҳижатлик руҳида ўтди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара бўйича протокол имзолангани хабар берилганди. Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита қишлоқ расмий равишда Қозоғистонга ўтгани маълум қилинган.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди