Ўзбекистонда биржа савдоларида пасайиш кузатилди

Биржа матбуот хизматининг малум килишича, 14-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 340,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,5 фоизга камдир.

Фото: «Пульс»

Таъкидланишича, сотувларнинг:

• 82,4 фоизи – биржа савдолари;
• 0,2 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
• 17,1 фоизи – электрон давлат харидлари;
• 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 488,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 776 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 5,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

  • 5,2 фоизи – биричи;
  • 8,2 фоизи – иккинчи;
  • 10 фоизи – учинчи;
  • 9,3 фоизи – тўртинчи;
  • 19,3 фози – бешинчи;
  • 47,9 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 928,5 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

Буғдой

Биржанинг буғдой бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларида 34 776 минг тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 955 минг тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 592,3 минг сўмдан 3 580,9 минг сўмгача пасайди.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 14-20 ноябрь кунлари биржа савдоларида 10 000 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 9 950 тоннаси, яъни 99,5 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 665,2 минг сўмдан 10 556,5 минг сўмгача пасайган.

Омухта ем

Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 24 538,9 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 8 244,3 тоннаси, яъни 33,6 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 158,5 минг сўмдан 2 070,9 минг сўмгача, яъни 4,1 фоизга пасайди.

Аввалроқ биржада шакар нархи 26 фоизга пасайгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади